09:16 / 14.04.2017
8 130

Тошкентда фоҳишаларга нисбатан кураш кучаймоқда

Тошкентда фоҳишаларга нисбатан кураш кучаймоқда
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш каби жиноятларни олдини олиш мақсадида олиб борилган “ОРИЯТ” тадбири давомида жами 30та ҳолат аниқланган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилишларича, Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Шунингдек, 7-13 апрель кунлари ўтказилган тадбирларда 69 нафар шахс фоҳишалик билан шуғулланиб келаётганлиги,
84 нафар шахслар жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланиб, барчасига нисбатан маъмурий таъсир чоралар кўрилди.

Хусусан, 13 апрель куни Яшнобод туманида 4 нафар фоҳиша аёл ва 7 нафар ҳинд миллатига мансуб хорижлик фуқаро фоҳишахонада ушланган. Айни вақтда ушбу иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаяпти.

Муқаддам судланганлар, профилактик ҳисобда турувчилар ўртасида ҳам профилактик ишлар амалга оширилди.Жумладан, 674 нафар муқаддам судланган шахслар, 1046 нафар ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобида турган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда фоҳишаларга нисбатан кураш кучаймоқда