14:34 / 15.04.2017
8 481

​Шавкат Мирзиёев Самарқанд кўчаларини трамвайда айланди

​Шавкат Мирзиёев Самарқанд кўчаларини трамвайда айланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 апрель куни Самарқанд шаҳрида Темирйўл вокзали – Сартепа йўналиши бўйича трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Qalampir.uz хабар берди.

Президент "Тарих музейи" бекатидан "Темир йўл вокзали" бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди.

Икки томонлама қатновга мўлжалланган йўлда электр билан таъминловчи тўртта подстанция ва битта депо қурилди. Темир йўл вокзали билан Сартепа ўртаси 6,4 километрни ташкил этадиган йўналишда 8 трамвай ҳаракатланади.

Самарқанд шаҳрида тўртта йўналиш бўйича 20 трамвай қатнови амалга оширилиши белгиланган. Мазкур йўналишдан ташқари келгусида Темир йўл вокзали – Сиёб деҳқон бозори, Темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимё заводигача, Темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача трамвай линиялари очилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ​Шавкат Мирзиёев Самарқанд кўчаларини трамвайда айланди