20:07 / 17.04.2017
6 609

“Умра-2017” баҳор мавсуми ниҳоясига етди

“Умра-2017” баҳор мавсуми ниҳоясига етди
2017 йил 11 апрель куни баҳор мавсумининг сўнгги – Тошкент – Жидда йўналиши бўйича кетган ўзбекистонлик зиёратчилар умра арконларини тўлиқ бажариб, соғ-саломат қайтиб келдилар, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

“Тошкент” аэропортида баҳорги мавсумдаги зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳи дин ишлари бўйича Қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва ўз яқинлари томонидан кутиб олинди.

Жорий йилда “Умра. Баҳор-2017” дастури доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича 30 та чартер рейси амалга оширилди ҳамда 5 500 нафар зиёратчи умра амалларини бажарди.

Бу йилнинг 13-29 июнь кунлари ҳам Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича “Ёз-2017” ёзги мавсуми дастури доирасида 6 та чартер рейсни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Умра-2017” баҳор мавсуми ниҳоясига етди