13:53 / 18.04.2017
7 181

Кореяда ишлашни истаган фуқароларни рўйхатга олиш натижалари бекор қилинди

Кореяда ишлашни истаган фуқароларни рўйхатга олиш натижалари бекор қилинди
Ташқи меҳнат миграцияси масаллари агентлиги 2017 йилнинг 27-28-29-30 март кунлари ва 1-3 апрелда Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёнини ўтказган эди.

Мазкур рўйхатга олиш жараёнида юз берган жиддий техник узилишлар, Кореяда меҳнат фаолияти юритишни истовчи талабгорлар билимини синаш жараёни қатнашчилар орасида кўплаб англашилмовчиликлар ва норозиликларига сабаб бўлганлиги туфайли рўйхатга олиш натижалари бекор қилинади. Бу ҳақда Uz24.uz сайти ёзмоқда.

Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёни қайтадан янада юқори техник имкониятлар ва киберҳужумлардан муҳофаза этилган ҳолда, янгича мукаммаллаштирилган тартибда қайтадан ўтказилади.

Рўйхатга олиш санаси ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот берилади, дейилади агентлик хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кореяда ишлашни истаган фуқароларни рўйхатга олиш натижалари бекор қилинди