Бугун Россия Федерациясининг Тула вилоятида 32 ва 48 ёшли тергов қўмитаси ходимлари устидан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов қўмитаси хабарига кўра, тезкор қидирув бўлими ходимлари ушбу йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон фуқаросини полиция бўлимига олиб келиб, жиноятни тан олишни таклиф қилишади. Рад жавоби олгач, полициячилар гумон қилинаётган шахс қўлига кишан солиб, Ясиногорск тумани ҳудудидан ташқарига олиб чиқишади. У ерда ходимлар Ўзбекистон фуқаросини калтаклаб, травматик пистолетдан унинг оёғига камида бешта ўқ узишади ва жиноятни тан олишни ва шерикларини номини айтишни талаб қилишади.
Етказилган жароҳатлар оқибатида Ўзбекистон фуқароси жиноятни бўйнига олишга рози бўлади. Шундан кейин полиция ходимлари унинг номидан ўз ихтиёри билан жиноятда иқрор бўлиш аризаси ёзиб олишади. Айни дамда, Тула вилояти ФСБ бошқармаси томонидан тезкор қидирув бўлими ходимлари устидан Россия ЖКнинг 286 моддаси "а" "мансаб ваколатларини ошириб юбориш" бандига мувофиқ жиноий иш қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?