17:03 / 19.04.2017
8 857

Москвадан Фарғонага учаётган самолёт Самара аэропортига шошилинч қўнди

Москвадан Фарғонага учаётган самолёт Самара аэропортига шошилинч қўнди
Бугун, 19 апрель куни Москвадан Фарғонага учаётган самолёт Самара шаҳридаги Курумоч аэропортига шошилинч қўнди, деб ёзади Qalampir.uz.
 
Куйбишев транспорт прокурори ёрдамчиси Максим Ворошиловнинг хабар беришича, самолётдаги йўловчилардан бири Ўзбекистон фуқароси 37 ёшли ҳомиладор аёлнинг вақтдан олдин тўлғоқ дарди тутган.
 
Аёлни рейсдан тушириб, Самара клиникаларидан бирига жўнатишга тўғри келган. Самолёт Фарғонага учиб кетган.
 
Шифохонада аёлга тез ёрдам кўрсатилган, ҳали бола туғилгани йўқ, дейилади хабарда.
 
Аввалроқ Конакридан Истанбул шаҳрига учаётган Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing-737 самолёти бортида чақалоқ дунёга келган эди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Москвадан Фарғонага учаётган самолёт Самара аэропортига шошилинч қўнди