11:23 / 20.04.2017
10 648

Бўстонлиқда хориж фильмларидаги каби амалга оширилган жиноят фош этилди

Бўстонлиқда хориж фильмларидаги каби амалга оширилган жиноят фош этилди
Қора ниқоб, қора либос ва совуқ қурол... Хориж фильмларида кўп томоша қилинган жиноятчининг қиёфаси тахминан шундай. 20-25 ёшли йигитлардан тузилган жиноий гуруҳ ҳам айнан шундай усулда навбатдаги қабиҳ ишни амалга оширди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz.
 
Жиноятчилар 2017 йилнинг 10 апрель куни тахминан соат тунги 2:30 да Бўстонлиқ тумани Искандар қўрғони ҳудудидаги хонадонларнинг бирига ўғриликка тушди. Улар 1988 йилда туғилган хонадон эгасини ош пичоғи ёрдамида ўлдириш билан қўрқитиб, икки миллион сўм пули ва нархи 400 минг сўм бўлган “Nokia-225” русумли уяли алоқа телефонини тортиб олишди. 
 
Жабрланувчи дарҳол ички ишлар идорасига мурожаат қилган. Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни икки нафар – 1998 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ҳамда 1994 йилда ва 1996 йилда туғилган шахслар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганликлари ошкор бўлди.
 
Айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Юқорида таъкидлаганимиз каби интернет, хорижнинг жангари ва зўравонликни тарғиб этувчи фильмлари таъсирида жиноят содир этаётган ёшларни тўғри йўлга йўналтириш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. 

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда хориж фильмларидаги каби амалга оширилган жиноят фош этилди