22:03 / 20.04.2017
16 709

Тошкентда мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Тошкентда мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди
Тошкент шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, уйида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси сайтимизга ахборот берганидан сўнг, тўлиқ маълумот олиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Хайруллаевич Абдураҳимовга мурожаат қилдик.
 
Прокурор ўринбосарининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 6 апрель куни содир бўлган. Тасдиқланишича, Тошкент шаҳар Олмазор тумани 196-мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, уйида ўзини осиб қўйган.
 
Тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, 2001 йилда туғилган вояга етмаган шахс руҳий касал эди. Унда аутизм касаллигига мойиллик бўлгани айтилади.
 
Айни дамда Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 
Тасдиғини топмаган маълумотларга қараганда, марҳум 196-умумий ўрта таълим мактабига қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманида 36-сонли имконияти чекланган болалар учун истисослашган мактабда таҳсил олган. Унинг имконияти чекланган болалар мактабидан умумий ўрта таълимга қандай қилиб ўтиб қолгани ҳозирча номаълум. Прокурорнинг таъкидлашича, ўқувчи доимий равишда мактаб психологи назоратида бўлган.
 
Маълумот ўрнида, 2016 йилнинг ўн икки ойи давомида Тошкент шаҳрида вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланган. 2017 йилнинг биринчи чорагида эса 2 та ҳолат қайд этилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ ҳолат 5 тани ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 129-сонли буйруғига асосан, вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг ҳар бири назоратга олиниб, Бош прокуратурага зудлик билан махсус хабарнома жўнатилади. 

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди