11:01 / 24.04.2017
16 890

Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ўзбекистондан нима учун кетганини сўзлаб берди

Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ўзбекистондан нима учун кетганини сўзлаб берди
Тошкентдаги гимнастика саройида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Унга ташриф буюрган меҳмонлар орасида Алишер Умоновнинг рафиқаси Ирина Винер ҳам бор. Гимнастикачи Винер ўзбек журналистларига интервью берди.
Суҳбат чоғида Винер собиқ Совет даврида нима учун Тошкентни тарк этганини ҳам сўзлаб берди деб ёзади dia.uz нашри.

Бадиий гимнастика бўйича ўзбек мактаби худди Россия гимнастика мактаби каби юқори даражада бўлган. Доим чемпионлик титулларига эришган. Бироқ Европада бадиий имнастика савияси анча баланд эди шунинг учун ҳам мен Россияга кетишга мажбур бўлганман дейди, Винер Зарипова. Ўзбекистонда кўпгина яхши мураббийлар, менинг ўқувчиларим гимнастика билан проффесионал даражада шуғулланувчи ва ҳаваскорлар қолди.

Ҳозирда Ўзбекистонда бадиий гимнастика учун яратилган шароитни аъло даражада дейиш мумкин, ҳатто Россияда ҳам бундай заллар йўқ. Риодаги олимпиадада ҳам Ўзбекистоннинг жамоаси иштирок этди. Айтиш жоизки Озарбайжон жамоаси иштирок эта олмади. Ўзбекистон терма жамоасидаги Анастасия Сердюкова ҳозир жуда яхши иштирок эмоқда, назаримда у Япониядаги Олимпиадага тайёргарлик кўрса керак.
Ўзбекистонда спорт учун шароит яхши, ўйлайманки келгусида спорт раҳбарияти спортчиларни ташқарида малака орттириш учун ҳам барча шароитларни яратиб беради. Биз тажриба алмашишга ва билимларимиз билан бўлишишга доим тайёрмиз, дейди Винер Зарипова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ўзбекистондан нима учун кетганини сўзлаб берди