16:10 / 24.04.2017
15 523

Тошкентда 16 ёшли ўсмир ўз жонига қасд қилди

Тошкентда 16 ёшли ўсмир ўз жонига қасд қилди
Тошкентда 16 ёшли ўсмир бола билан мудҳиш ҳодиса рўй берди.

Жорий йилнинг апрель ойи бошларида махсус мактаб ўқувчиси бўлган 2001 йилда туғилган ўсмир ўзини осиш йўли билан ўз жонига қасд қилган деб ёзади Darakchi нашри.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган матбуот брифингида ўсмирнинг руҳий нуқсони борлиги, у билан руҳшунослар ишлагани ва унда аутизмга мойиллик бўлганлигини маълум қилишди. Болани мазкур ишни қилишга мажбур қилган сабаб ҳали тўлиқ ўрганилмаган.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан берилган маълумотларга кўра, 2016 йилда пойтахтда 15 нафар ўсмирнинг жонига қасд қилиш ҳолати кузатилган, шу йил бошидан эса 2 ҳолат аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 16 ёшли ўсмир ўз жонига қасд қилди