11:02 / 25.04.2017
6 703

Фотоcуратлар Трампнинг олдинги президентлардан қандай фарқи борлигини кўрсатди (Фото)

Фотоcуратлар Трампнинг олдинги президентлардан қандай фарқи борлигини кўрсатди (Фото)
АҚШ президенти Дональд Трамп яқинда (Мэриленд штатидаги) Эндрюс ҳарбий базасига қилган парвози давомида, Оқ уйнинг олдинги раҳбарларидан қандай фарқи борлигини намойиш этди, деб хабар берди darakchi.uz нашри.

Журналист томонидан яратилган коллажни ўн мингта фойдаланувчи перепост қилди, твитлар эса ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама этилди. Баъзи бир изоҳ ёзган фойдаланувчилар Трампни оддий одоб-ахлоқ қоидаларини билмасликда, ортидан келаётган рафиқаси Меланиянинг тушишига ёрдам бермаганликда айблашди. Бундан ташқари, Трамп рафиқаси Мелания баланд пошнада зинапоядан тушиб улгурмасданоқ, ёлғиз ўзи меҳмонлар билан қўл бериб кўришди.

Этика мутахассисларнинг фикрича, Дональд Трамп ўзининг бу ҳатти-ҳаракати билан АҚШнинг биринчи хонимини ҳурмат қилмаслигини кўрсатган. Бошқа фойдаланувчилар эса буни тасодиф, олдинги президентлар билан ҳам бундай ҳол юз бериши мумкин эди, деб ҳисоблаган. Улар фикрларининг исботи сифатида Трампнинг бошқа парвоз вақтида рафиқасининг зинапоядан тушишига ёрдам бериш мақсадида қўлидан тутиб турган суратини намойиш этишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фотоcуратлар Трампнинг олдинги президентлардан қандай фарқи борлигини кўрсатди (Фото)