2017 йил 20 апрель куни соат 13:35 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик қисмига тезкор хабар келиб тушди.
Унга кўра, Олтинкўл тумани “Хасан-Хусан” маҳалла фуқаролари йиғини “Шодлик” кўчаси 69 уйда яшовчи 1998 йилда туғилган шу тумандаги Агро иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Икромов Орифжон Улуғбекович Қорадарёда чўмилаётган вақтда дарё сувининг тезлиги катта бўлгани сабабли, дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетганлиги маълум бўлди.
Тезкор хабарга кўра, бошқарма бошлиғи ўринбосари Э.Арипов бошчилигидаги қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига этиб бордилар. Ҳолдан тойган фуқаро Икромов Орифжон зудлик билан қутқарувчилар томонидан қутқариб олдинди ва унга биринчи ёрдам кўрсатилди. Орифжоннинг оила аъзолари қутқарувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади