Қозоғистоннинг Остона шаҳрида уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари ёш қиз жинсий қуллик қурбонига айланишининг олдини олишди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
33 ёшли Таразда яшовчи “куёв” алдов йўли билан 20 ёшли олмаоталик қизни Остона шаҳрига олиб келади. Жабрланувчининг сўзларига қараганда, йигит қизга уйланишга ваъда берган ва Остонага гўёки ота-онаси билан таништириш учун олиб келган. Асл мақсади эса қизни жинсий қул сифатида “пуллаш” бўлган.
Йигит қизни А. исмли фуқарога 50 минг танга эвазига “сотиб юборади”. 33 ёшли йигит қўлга олинганида, унинг ёнидаги мазкур пуллар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Маълум бўлишича, қиз йигит билан Олмаота шаҳрида танишган. Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича тергов ишлари бошланган. Айбланувчи йигит ўз айбига иқрор бўлган. Шунингдек, унинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги бўйича тергов ҳаракати олиб бориляпти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?