Лола Каримованинг ғарбдаги ишлари. Ғарб, аниқроғи Франция ва Лола Каримовани нима боғлаб туради? Бу ҳақида Лола Каримова ўз фейсбукдаги саҳифасида изоҳ қолдирди.
Унинг ёзишича бу гўзал юртда ”Sen Yolg’iz Emassan” фонди томонидан жажжи ватандошларимиз жарроҳлик операция муолажалари ўтамоқдалар.
"Нант, Франция. Бў гўзал шаҳарни “Sen Yolg’iz Emassan” фондимиз билан эзгулик ришталари боғлайди. Ҳозирда Нант шаҳридаги клиникалардан бирида бизнинг жажжи ватандошларимиз операциядан сўнгги муолажа жараёнини ўтмоқдалар. Қорақалпоғистонлик 8 ойлик Бердахов Умиджонга ва хоразмлик 9 ёшли Абдуллаев Алибекка ўтган ойнинг сўнгида бу ерда мураккаб юрак операциялари бажарилган эди.
Мазкур акция “Sen Yolg’iz Emassan” Фондимизнинг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан биргаликдаги туғма юрак нуқсони билан хасталанган болаларга тиббий ёрдам бериш мақсадида еттинчи маротаба амалга оширилаётган акциясидир.
Фурсатдан фойдаланиб, Нант Педиатрия клиникасига, шахсан профессор Оливье Барон ҳамда унинг ҳамкасблари анестезиолог Ариан де Виндт, реаниматолог Жан Мишель Лиет, кардиолог Надир Бенбрик, перфузиолог Луи Мерин ва реанимацион ҳамшира Лоренс Домителларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
“Sen Yolg’iz Emassan” Фондининг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан ҳамкорлиги доирасида ота-она қарамоғисиз қолган бола ва кам таъминланган оила фарзандларига, жами 37 нафар болага жарроҳлик амалиёти амалга оширилди. "- деб ёзади Лола Каримова Тиллаева. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади