10:44 / 27.04.2017
8 239

Онлайн синовда уч вилоят ўқитувчилари паст кўрсаткични қайд этди

Онлайн синовда уч вилоят ўқитувчилари паст кўрсаткични қайд этди
Кеча, 26 апрель куни Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил биринчи чорагидаги фаолияти якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматига таяниб Qalampir.uz хабар берди.

Йиғилишда вазирлик ҳайъати аъзолари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, давлат педагогика ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ректорлари иштирок этди.

Мажлисни Халқ таълими вазири, ҳайъат раиси Улуғбек Иноятов олиб борди.

Тадбирда 2017 йилнинг ўтган даврида тизимда бажарилган ишлар, “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбирда тизимдаги ислоҳотларнинг натижалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017–2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Қайд этилишича, виртуал қабулхона орқали Халқ таълими вазирлигига жами 3,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Бундан ташқари, жорий йилда илк маротаба умумтаълим мактабларидаги 104 минг нафар ўқитувчининг касбий салоҳияти ва маҳорати онлайн тарзда ўрганилди. Синовда иштирок этган ўқитувчиларнинг билими вилоятлар кесимида таҳлил қилинганда Сурхондарёда, Сирдарёда, Қашқадарёда вилоятларида нисбатан паст кўрсаткич қайд этилган. Йиғилишда масъул мутасаддиларга таълим сифатини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Онлайн синовда уч вилоят ўқитувчилари паст кўрсаткични қайд этди