14:38 / 27.04.2017
5 760

Самарада 14 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди: жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор

Самарада 14 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди: жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор
Фото: Progorodsamara.ru

Россиянинг Самара шаҳри яқинида 14 та автомобиль тўқнашиб кетди. Оқибатда беш киши жароҳат олди, дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаролари. Бу ҳақда минтақа тезкор хизматлардаги манбага асосан Кун нашри хабар берди.

"Автомобиль йўлининг 965-километрида 14 та автотранспорт воситаси тўқнашиб кетди. Беш киши жарбланди, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқароси", - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Фото: Progorodsamara.ru

Манбанинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг барчаси ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Фото: Progorodsamara.ru


Фото: Progorodsamara.ru


Фото: Progorodsamara.ru

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарада 14 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди: жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор