12:34 / 29.04.2017
6 762

Терминал орқали товар нархига устама нарх қўйган тадбиркорлар жазоланди

Терминал орқали товар нархига устама нарх қўйган тадбиркорлар жазоланди
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида давлат солиқ хизмати органларининг “Ишонч телефон”ларига 3758 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизматига таяниб Qalampir.uz хабар берди.

Ушбу мурожаатларнинг аксариятида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилгани ҳамда тўловларни банк пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб терминал аппаратлари ишлатилмаётгани, харид чеки бермаслик ҳолатлари қайд этилган.

Хусусан, мазкур мурожаатлар асосида 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида биргина Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида жами 230 дан ортиқ назорат тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирлар натижасида 79 та ҳолатда назорат-касса машинасидан фойдаланмаслик, 75 та ҳолатда савдо ва хизмат кўрсатишдан тушган нақд пул тушумини банк кассаларига топширмаслик, 33 та ҳолатда тўлов терминаллари ўрнатмаганлик ва 2 та ҳолатда тўловларни банк пластик карточкалари орқали амалга оширишда товар нархига нисбатан устама ҳақ қўйиш сингари қоидабузилишлар аниқланган.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг Бухоро вилоят бўлими ходимлари томонидан вилоят марказидаги “Карвон” савдо комплекси, “Марказий” ва “Тўқимачи” деҳқон бозорлари ҳамда “Ситора” автомобиль бозорларида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларида ташкил этилган қисқа муддатли назорат тадбирларида назорат касса машинасидан харид чеки бермаслик, 40 дан ортиқ ҳолатда тўлов терминали ўрнатмаслик, 100 га яқин ҳолатда нақд пул тушумларини яшириш орқали уларни банкка топширмаслик ҳамда тўловларни тўлов терминали орқали қабул қилишда қўшимча устама қўйиш ва тўловни пластик карта орқали қабул қилишдан бош тортиш сингари қонунчилик талаблари қўпол тарзда бузилгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Терминал орқали товар нархига устама нарх қўйган тадбиркорлар жазоланди