16:10 / 29.04.2017
6 840

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга борди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга борди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 апрель куни Қозоғистонга ташриф буюрди ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг Ахборот хизмати хабар берди деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ва Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 22-23 март кунлари Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида эришилган келишувлар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Россиядан нефть олиб келиш масаласида кўрсатган ёрдами учун қозоғистонлик ҳамкасбига миннатдорлик билдирди.

Учрашувлар якунида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг ижобий динамикаси сақланиши ва янада ривожланишига ишонч билдиришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга борди