21:49 / 29.04.2017
6 403

Қозоғистонда ҳайдовчи АЁҚШда йирик ёнғин содир этишига бир баҳя қолди (видео)

Қозоғистонда ҳайдовчи АЁҚШда йирик ёнғин содир этишига бир баҳя қолди (видео)
Қозоғистондаги АЁҚШлардан бирида "Газель" юк машинасининг "ўта фаросатли" ҳайдовчиси ёнилғи қуйиш вақтида ўзининг машинаси бензобакини ёндиргич ёрдамида ёритмоқчи бўлди. Бунинг оқибатида унинг қўлидаги ёқилғи қуйиш шлангаси бир ондаёқ аланга олди. Ҳайдовчи уни четга улоқтириши оқибатида ёнғин ён-атрофдаги машиналарга ҳам ўтган деб ёзади Кун нашри.

Кўринишича, эркак дизель ёқилғиси қуяётган бўлган ва шу сабабли ёнғинни катта талофатларсиз ўчиришга муваффақ бўлинган.

АЁҚШдаги фавқулодда ўт ўчириш тизимининг ўз вақтида ишлаши ҳисобига эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Таъкидланишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
[media=https://youtu.be/X7AqyQqhV_Q]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистонда ҳайдовчи АЁҚШда йирик ёнғин содир этишига бир баҳя қолди (видео)