19:29 / 02.05.2017
12 842

Балиқчилик соҳасида янги институт ташкил этилади

Балиқчилик соҳасида янги институт ташкил этилади
Кеча, 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станциясини Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига айлантирилади ва унинг филиаллари Айдар-Арнасой кўллар тизимида ва республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этилади, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти.

Шунингдек, илмий-тадқиқот ва селекция-наслчилик ишларини, замонавий озуқалар рецептурасини ишлаб чиқиш ва балиқчилик тармоғида замонавий технологияларни жорий этишга кўмаклашиш бўйича бошқа тадбирларни амалга оширишни, балиқларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни даволашни, тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари шакллантирилишини молиялаштириш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Балиқчилик соҳасида янги институт ташкил этилади