12:52 / 04.05.2017
6 333

Рамзан Қодиров футбол бўйича ўртоқлик учрашувида оёғидан жароҳатланди

Рамзан Қодиров футбол бўйича ўртоқлик учрашувида оёғидан жароҳатланди
Чечен республикаси раҳбари Рамзан Қодиров махсус отряднинг “Терек” жамоаси билан футбол бўйича бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида оёғидан жароҳатланди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар қолдирди.

“Илгари биз тез-тез ғалаба қозонардик, бу махсус отряд жамоасига ёқмаган кўринади. Бу сафар улар умуман янги усулни қўллашди, кутилмаганда оёқдан чалишди! Ўрнимдан турганимда актёр Андрей Миронов айтгандай “гипсга” кўзим тушди. Шунда майдонда улардан узоқроқда юришим кераклигини англадим. Барибир 5:2 ҳисоби билан бизнинг жамоа ғалаба қозонди! Футбол ўйнанг! Ғалабага эришинг! Майдондан гипссиз чиқиб кетишга ҳаракат қилинг!”, - деб ёзди Рамзан Қодиров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамзан Қодиров футбол бўйича ўртоқлик учрашувида оёғидан жароҳатланди