Австралиянинг Квинсленд штатининг суди 8 нафар болани ўлдирган 40 ёшли Райн Тайдей исмли аёлни руҳий касал деб тан олди ва жазога тортилишдан озод қилди.
Психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, аёл шизофрениянинг оғир туридан азият чекади. Шифокорларнинг аниқлашларича, Тайдейнинг руҳий аҳволи оммавий ўлдиришни бошлашидан аввал бирдан ёмонлашган.
“У қушларнинг овозини эшитишни бошлаган. Бу овозлар болаларни қутқариш учун уларни ўлдириш кераклигини уқтиришган”, дейди суд психиатри Жейн Филлипс.
Унинг ҳамкасби, доктор Франк Варгезнинг қўшимча қилишича, қотил аёлда “апокалиптик алаҳлаш ҳолати” кузатилган. “Бу камдан-кам учрайдиган, даҳшатли ҳолдир, бу каби ҳодисаларга аввал умуман дуч келмаганман”, қўшимча қилди у.
Аёл Брисбенда жойлашган руҳий касаллар шифохонасига жойлаштирилган.
2014 йилнинг декабрь ойида Тайдей ўзининг 4 ўғли, 3 қизи ҳамда жиянини сўйиб ўлдирган. Ўлган болаларнинг ёши 2 дан 14 ёшгача бўлган. Қотиллик содир бўлган уй бузиб ташланди ва ўрнига боғ яратилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди