23:27 / 04.05.2017
7 858

The Sun: Шаҳзода Филип 95 ёшида вафот этди

The Sun: Шаҳзода Филип 95 ёшида вафот этди
Англиянинг машҳур "The Sun" нашри катта хатолик билан Буюк Британия Қироличаси Елизаветанинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Шаҳзода Филипнинг ўлими ҳақидаги хабарни адашиб нашр қилиб юборди.

"Шаҳзода Филип 95 ёшида вафот этди. Эдинбург герцоги номи билан ҳам танилган шаҳзода Қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи эди. Ушбу жуфтликнинг 4 фарзанди бор эди – шаҳзода Чарльз, малика Анна, шаҳзода Эндрю ва шаҳзода Эдуард", дейилади нашр хабарида.

Ундан кейин француз нашрлари ҳам худди шундай қўпол хатолик билан Шаҳзода Филип вафот этгани ҳақида хабар тарқатиб юборишди. Хабар бир неча дақиқадан кейин олиб ташланди, лекин Google қидирув тизимида анча вақт қолиб кетди.

Аниқланишича, Шаҳзода бугун истеъфога чиққани ҳақидаги хабардан кейин "The Sun" нашри шошилишда унинг вафоти учун тайёрланган мақолани чоп этиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Буюк Британия қироличаси Елизавета хонадони Букингем саройида кутилмаганда фавқулодда ҳолат кузатилган эди.

Букингем саройи матбуот хизмати ходими ушбу миш-мишларга ойдинлик киритиб, Қиролича ва Шаҳзода Филип вафот этмаганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » The Sun: Шаҳзода Филип 95 ёшида вафот этди