09:03 / 05.05.2017
6 442

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонга келади

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонга келади
10-12 май кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, томонларни қизиқтирган йўналишларда келгусидаги алоқаларни муҳокама этишдан иборат.

Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича еттинчи олий комиссаридир. У АҚШнинг Жонс Хопкинс университетида гуманитар фанлар бакалаври ва Буюк Британиянинг Кембриж университетида фалсафа доктори даражасини олган. Дипломатия соҳасида йигирма йиллик тажрибага эга.

2014 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари этиб тайинланган ва ушбу лавозимдаги илк Осиё вакилидир. Бунгача Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилган. БМТ олий комиссари сифатида 24 мамлакатга ташриф буюрган.

Зайд Раад ал-Ҳусайн халқаро ҳуқуқ, халқаро жиноий судлов, тинчликпарварлик операцияларини амалга ошириш ва ядровий терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича мутахассис ҳисобланади. Халқаро жиноят судини таъсис этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш, геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар элементларини аниқлаш ишларида иштирок этган. Араб, инглиз ва француз тилларини билади.

Зайд Раад ал-Ҳусайн Ироқ ва Суриядаги жанговар ҳаракатлар ҳудудларидаги гуманитар аҳвол, шунингдек, Венесуэла, Украина, Ғазо сектори ва Африканинг қатор мамлакатларидаги вазият билан боғлиқ масалаларни ҳал этишни ўзининг асосий вазифалари сифатида белгилаган.

Зайд Раад ал-Ҳусайн мамлакатимизга ташрифи давомида оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью бериши ва ташриф якунлари бўйича Халқаро пресс-клубда журналистлар олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонга келади

Жамият янгиликлари