6 713
Ўзбекистонлик фирибгар москвалик маъшуқаларининг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди
Москва полицияси шаҳарга Ўзбекистондан келган 35 ёшли фирибгарни қўлга олди, деб ёзади “Даракчи” нашри. Эркак ўзи “қурбон” сифатида танлаган аёлларга ўзини прокурор деб таништирган.
Альфонс камида ўн нафар аёлни алдаган. Улардан бири фирибгарга, гўёки саратон шишини олдириб ташлаш учун қарийб ярим миллион рубль пулини бериб юборган. Шунингдек, фирибгар ўз қурбонларининг биридан MacBook, iPhone, PSP, 50 минг рубль, янги йил арчаси ва ҳатто тошбақа солинган аквариумни ҳам ўғирлаб кетган.
Маълум бўлишича, фирибгар доимий равишда ижтимоий тармоқлар орқали москвалик қизлар билан танишган, ўзини севиб қолган ва доимо банд одам қилиб кўрсатган. Аёлларнинг ишончига кириб олгач, турли баҳоналар билан улардан катта миқдорда пуллар олган.
Охир-оқибат, фирибгарнинг қурбонлари бирлашиб, қўшма тергов бошлади. Эркакни ўғирликда гумон қилиб, ҳисбга олишди, тергов вақтида у уй қамоғида сақланмоқда. Альфонс оилали ва икки фарзандли бўлиб чиқди. Баъзи маълумотларга кўра, жиноятларни содир этишда унга рафиқаси ёрдам берган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?