14:17 / 05.05.2017
7 564

Вояга етмаганларнинг порнографияси акс этган видео олиб кираётганлар ушланди

Вояга етмаганларнинг порнографияси акс этган видео олиб кираётганлар ушланди
Косонлик Ғайбулла Бекназаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) “Москва-Қарши” йўналишидаги парвозини якунлар экан, “Қарши” халқаро аэропортида божхоначилар томонидан унга тегишли юклар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ушбу жараёнда ушбу шахсга тегишли 2 дона қўл телефонлари хотирасида 141 дона порнографик мазмундаги аудио ва видеоматериаллар, 100 дан зиёд фотосуратлар борлиги аниқланди. Энг ачинарлиси, аниқланган беҳаё материаллар ичида вояга етмаган болакайлар тасвирланган ведиолавҳалар ҳам бор эди, дея хабар берди Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Шунингдек, айни шу рейс билан юртимизга кириб келган унинг тумандоши Озод Тўйчиевнинг ҳам юклари божхона назоратидан ўтказилганда, қўл телефони хотирасидан мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган ҳамда юқоридаги сингари вояга етмаган шахслар тавсифланган 79 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 130-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вояга етмаганларнинг порнографияси акс этган видео олиб кираётганлар ушланди