07:42 / 06.05.2017
5 077

Порошенконинг ўғли Russia ёзуви туширилган футболка туфайли танқидга учради

Порошенконинг ўғли Russia ёзуви туширилган футболка туфайли танқидга учради
Петро Порошенконинг кенжа ўғли Михаилнинг Russia сўзига ўхшаш ёзув туширилган кийимда намоён бўлган сурати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилигини таажжублантирди. "Kun.uz"да шу ҳақида хабар берилди.

Хусусан, журналист Левко Стек бунга эътибор қаратди. У Bosco компаниясининг сайтида ҳам худди шундай майкани топишга муваффақ бўлди, у Сочидаги Олимпиада шарафига ишлаб чиқарилганди.

Баъзи фойдаланувчилар унда U ҳарфи йўқлигига диққат қилишди ва бу RSSIA - Россия ёзги институционал таҳлил мактабининг махсус футболкаси эканини тахмин қилишди.

"Украинская правда" Михаил Порошенконинг дўсти Сергей Кизеевнинг Bosco регланида акс эттирилган суратини чоп этди - эҳтимол, Украина президентининг ўғли дўстининг футболкасини кийиб суратга тушгандир.

Баъзи фойдаланувчилар эса сурат Photoshop'да ишланган бўлиши мумкинлигини айтишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Порошенконинг ўғли Russia ёзуви туширилган футболка туфайли танқидга учради