19:51 / 06.05.2017
8 207

Шавкат Мирзиёев кутилмаганда оилавий поликлиникага кирди

Шавкат Мирзиёев кутилмаганда оилавий поликлиникага кирди
Бугун Яшнобод туманида бўлган Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташрифи чоғида кутилмаганда 32-оилавий поликлиникага кирди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти хабар бермоқда.

Президент поликлиниканинг иш тартиби билан қизиқди. Муассасанинг самарадорлигини ошириш, уйларга чиқиб, аҳолига патронаж хизмати кўрсатишни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Мобил тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш, поликлиникани таъмирлаш ва аҳоли учун қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Яшнобод туманидаги 32-оилавий поликлиника Асалобод, Маърифат, Ширинобод, Жўрабек, Яссавий, Бойсун маҳаллаларидаги 27 минг 285 аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Болалар ва туғиш ёшидаги аёллар, кексалар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилмоқда.

Давлат раҳбари ташаббуси билан пойтахтимиздаги ҳар бир поликлиникага тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. 32-оилавий поликлиникада ҳам тез тиббий ёрдам пункти кечаю кундуз ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев поликлиника жойлашган маҳалладаги одамлар билан мулоқот қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев кутилмаганда оилавий поликлиникага кирди