19:56 / 06.05.2017
8 252

Шавкат Мирзиёев “Artel” заводига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев “Artel” заводига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев 6 май куни Яшнобод туманига ташриф буюриб, пойтахтимиз ва бутун мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган йирик лойиҳалар тақдимотларида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти маълум қилмоқда.

Навбатдаги манзил тумандаги “Artel” заводи бўлди. Бугунги кунда “Artel” бренди остида музлатгич, телевизор, кир ювиш машинаси, газ плитаси, кондиционер, микротўлқинли печь, чангютгич, қўл телефони каби энг сўнгги русумдаги маиший техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Президент заводдаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Маҳсулотлар тури, сифати ва ишчи ўринлари билан қизиқди.

Шу ерда “Artel” бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Давлат раҳбари кўргазма билан танишиб, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев “Artel” заводига ташриф буюрди