11:32 / 07.05.2017
7 131

Индонезияда 2 йил давомида ёғоч қутида сақланган орангутан озод қилинди

Индонезияда 2 йил давомида ёғоч қутида сақланган орангутан озод қилинди
Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилот кўнгиллилари ва ўрмон департаменти ходимлари Индонезияда икки йилдан бери ёғоч қутида сақланган Котпа лақабли орангутанни қутқарди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Индонезиянинг Ғарбий Калимантан вилоятида яшовчи эркак мазкур орангутанни бундан икки йил муқаддам сотиб олган. У маймун қўшниларни безовта қилмаслиги учун уни тор ёғоч катакка қамаб қўйган. Эгаси Котапни нон, гуруч ва тез пишувчи угра билан боққан. Маймуннинг бундай ноқулай шароитда сақланаётганини эшитган амалдорлар эркакнинг уйига келиб, маймунни топширишни талаб этишди, аммо унинг эгаси бу таклифга дарров розилик бермади.

Кўнгилилардан бири ёғоч катакни бузиб, маймунга қўл узатганда у қўрққанидан катакка тиқилгани видеога олинди. Ҳайвонларни қутқариш ташкилоти ходимларининг сўзларига қараганда, ҳозирда тўрт ёшда бўлган маймун умрининг ярмини тутқинликда ўтказган. Бу ёшдаги орангутанлар ҳали онаси билан яшаши, онаси унга овқат топиб ейишни, дарахтларда ухлашни ўргатиши лозим. Маймун реабилитациядан кейин, табиат қўйнига қўйиб юборилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Индонезияда 2 йил давомида ёғоч қутида сақланган орангутан озод қилинди