23:34 / 07.05.2017
8 108

​Энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар билан танишинг

​Энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар билан танишинг
"Тошкент" телеканалининг "Пойтахт-Вазият” дастурида Тошкентнинг 115та чорраҳасига ўрнатилган камералар ишга тушган 2017 йил 15 март кунидан бошлаб энг кўп қоидабузарликка йўл қўйган 3 нафар ҳайдовчи ҳақидаги маълумотларни тақдим этилди, деб ёзди “Qalampir.uz” сайти.

Унга кўра, Lada 2107 русумли давлат рақами 01 J278 HA бўлган автомобиль ҳайдовчиси 15 мартдан буён 20 марта чорраҳалардаги камералар эътиборига тушган. У 19 марта белгиланган тезлик меъёрларига риоя қилмаган ва бир марта светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиб кетган. Шу сабабли бу ҳайдовчига 3 145 275 сўм жарима солинади.

Ундан кейинги ўринда бораётган Spark русумли давлат рақами 01 T 885 TA бўлган автомобиль ҳайдовчиси 21 марта қоида бузган. Унга нисбатан жарималар миқдори 7 039 425 сўмни ташкил этади.

Энг кўп қоидабузарлик ВАЗ 2103 русумли давлат рақами 10 J 506 FA бўлган автомобиль ҳайдовчиси томонидан содир этилган. У 32 марта светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатлангани учун солинган жарима миқдори 9 435 825 сўмни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ​Энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар билан танишинг