23:38 / 07.05.2017
8 407

​Президентнинг кутилмаган ташрифидан сўнг бош шифокор ишдан кетади

​Президентнинг кутилмаган ташрифидан сўнг бош шифокор ишдан кетади
Кеча, Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташрифи чоғида кутилмаганда 32-оилавий поликлиникага киргани ва у ердаги шароитлар билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.

Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, Яшнобод тумани раҳбарлари ва фаоллари билан учрашуви чоғида Президент ўзи кутилмаганда борган мазкур поликлиника ҳақида ҳам танқидий фикрлар билдирган.

Шавкат Мирзиёев поликлиника ҳудуди тозаланмагани, элементар санитария ва гигиена қоидаларига умуман эътибор берилмаганини алоҳида таъкидлади, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти.

Шу мақсадда, Президент Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновга мазкур поликлиника бош шифокорини ишдан олишни, тиббий муассаса ҳудуди эса қисқа фурсатда тозаланиб, ободонлаштирилишини топширди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ​Президентнинг кутилмаган ташрифидан сўнг бош шифокор ишдан кетади