15:39 / 08.05.2017
10 114

Россиялик актёр: “Ким ўзбекларни гастарбайтер деса, башарасига тушираман”

Россиялик актёр: “Ким ўзбекларни гастарбайтер деса, башарасига тушираман”
Россиялик театр ва кино артисти Юрий Стоянов ҳамиша ҳар қандай вазиятда ўзбекистонликларни ҳимоя қилади, чунки Иккинчи жаҳон уруши даврида бир ўзбек оиласи унинг туғишганларига ва кўплаб русларга уларнинг омон қолишларига жуда катта ёрдам кўрсатган. Бу ҳақда Hilol.uz сайти ёзмоқда.

“Немислар Сталинград остонасига яқинлашганда, менинг онам етти ёшда, укаси эса беш ёшда бўлган. Улар бувисининг тарбиясида бўлганлар, негаки уларнинг онасини олдинроқ завод билан бирга бошқа хавфсиз жойга кўчиргандилар. Немислар анча яқинлашиб келишганида, уларни эшелон қилиб Тошкентга кўчиришди. Йўлда уларга самолётлар ҳужум қилган, даҳшатли бомбалар ёмғири бўлган. Кейинчалик уларни алоҳида Тошкентга жўнатишган. Тошкентга етти ёшли қизалоқ, беш яшар бола ва уларнинг бувиси алоҳида-алоҳида етиб келишган. Тошкентда ёш болалар суратлари, уларнинг тавсифи ёпиштириб қўйилган деворлар ва тўсиқлар бўлган. Ушбу деворларнинг ёнида ҳар куни одамлар тўпланган. Бу ер одамлар бир-бирини топиши мумкин бўлган ягона имконият эди. Шундай қилиб, девордаги қоғозлар ва эълонлар ёрдамида у ерда менинг оилам бир-бирини топиб олган.


Уруш йилларида ўзбек оилалари кўплаб етим болаларни асраб олган.

Улар, бошқа кўчириб келтирилганлар каби, ўзбеклар оиласида қўним топдилар. Ўзбеклар уларга уйидаги якка-ю ёлғиз кароватини, ёстиғи, кўрпасини берган. Уйида нимаси бўлса, шуларнинг энг яхшисини тақдим қилган. Ўзбеклар русларни ўлимдан сақлаб қолган. Менинг оилам нафақат тирик қолди, балки яшаб кетди ҳам. Урушнинг охиригача улар Тошкентда яшаб туришди. Бу ўзида чуқур маънони жамлаган жуда оддий тарих. Ўшандан бери мен онам тайёрлайдиган ўзбекча нон ва паловни жуда яхши кўраман.
Қачон менинг олдимда бундай одамларни гастарбайтер десалар, буни ҳазм қилолмайман, қачон “чурка” десалар, башарасига туширишим мумкин.”

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиялик актёр: “Ким ўзбекларни гастарбайтер деса, башарасига тушираман”