10:22 / 09.05.2017
11 343

Гитлернинг «Орқадан зарба» режаси ўзбек разведкачиси томонидан тўхтатиб қолинган эди (ҳужжатли фильм)

Гитлернинг «Орқадан зарба» режаси ўзбек разведкачиси томонидан тўхтатиб қолинган эди (ҳужжатли фильм)
«Барбаросса» режаси ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак. 1940—1941 йилларда ишлаб чиқилган ушбу режада Германиянинг собиқ иттифоққа ҳарбий ҳужуми босқичма-босқич баён этилган. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.

Мазкур режага кўра, немис фашистлари 1942 йилнинг қишигача собиқ иттифоқни босиб олишлари керак эди. Аммо у барбод бўлгандан сўнг, Ҳитлер рақибини бошқа тарафдан кучсизлантиришни мақсад қилади ва Ўрта Осиё ҳамда Афғонистон ҳудудларидаги муҳим ўчоқларда қўпорувчилик ишларини амалга ошириш, немис десантчи кучларининг Ўрта Осиёга жойлашишлари учун ҳудуд тайёрлашга қаратилган «Орқадан зарба» режасини ишлаб чиқади. Бироқ ушбу режа ҳам йўққа чиқарилади. Бунда ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимовнинг хизматлари беқиёсдир.

Бу гаплар осмондан олиб гапирилаётгани йўқ. Собиқ иттифоқ, Буюк Британия ва Франциянинг Афғонистондаги элчилари талабига кўра, ҳибсга олинган Германиянинг Афғонистондаги элчиси Пилгер Москвадаги сўроқлар пайтида бу ҳақда шундай деган эди: «Афғонистонда ўзбек разведкаси немис разведкаси устидан ғалаба қозонди. Ойқорли (Баҳром Иброҳимов) учинчи фронт очилишини барбод қилди».

Афсонавий рус разведкачиси Рихард Зорге Баҳром Иброҳимовни хотирлаб шундай ёзади: «Бизнинг шарқий чегараларда «пўлат қўл» ишлаяпти. Токи у бор экан учинчи фронт ҳаргиз очилмайди». Шу ўринда иккинчи жаҳон уруши вақтида бутун иттифоқ разведкачилари орасида фақат ўзбеклардангина хоин чиқмаган. Ватаннинг бу каби содиқ фарзандлари сафининг аввалида Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Ўсмат қишлоғида таваллуд топган Баҳром Иброҳимов туради.

Бу маълумотлар ўтган йиллар мобайнида нима учун сир тутилиб келганини тушунасиз, деб ўйлаймиз. Бугун уларни оммага ошкор қилиш вақти етди. Токи халқ ўзининг қаҳрамонларини билсин, танисин! Қуйидаги ҳужжатли фильмда ўзбек разведкачисининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм ижодкорлари: Абдукарим Мирзаев, Бахтиёр Каримов (сценарий муаллифлари), Дилмурод Масаидов (режиссёр). Саид Абдулазиз Юсупов (ғоя муаллифи ва лойиҳа раҳбари).
[media=https://youtu.be/eaQiL2Kn9gU]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гитлернинг «Орқадан зарба» режаси ўзбек разведкачиси томонидан тўхтатиб қолинган эди (ҳужжатли фильм)

Жамият янгиликлари