21:01 / 11.05.2017
9 616

Видео: Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитойга етиб келди

Видео: Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитойга етиб келди
Бугун, 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Хитойга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи билан ҳозиргина Пекин халқаро аэропортида кутиб олинди. Бу Президентнинг Хитойга илк ташрифи ҳисобланади. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

Қайд этиш керак, ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан учрашуви режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистонда замонавий технологияларни жалб этган ҳолда ўзаро фойдали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Якунда эса 20 млрд долларли шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Видео: Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитойга етиб келди