Солиқ назорати натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида солиқ қонунчилигини бузган 3925 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, деб ёзади 1news.uz.
Шу жумладан:
– бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 90 нафар;
– уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 347 нафар;
– даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 533 нафар;
– ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 136 нафар;
– автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 505 нафар фуқаролар;
– савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 935 нафар;
– солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 779 нафар;
– солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган 196 нафар мансабдор шахслар маъмурий жазога тортилган.
Айни пайтда солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, унинг оқибатларини аниқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 1621 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди