23:52 / 13.05.2017
8 186

Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲда 2 ёшли қизча ҳалок бўлди

Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲда 2 ёшли қизча ҳалок бўлди
Кеча, 12 май куни тахминан соат 18:30 да Шайхонтоҳур тумани Шофайз кўчасидаги 43-уй рўпарасида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди.

1968 йилда туғилган Mercedes Benz ҳайдовчиси машинада 2015 ва 2014 йилда туғилган икки набирасини қолдириб, дўконга савдо қилиш учун кириб кетган. 2015 йилда туғилган қиз набираси машинадан чиқиб, автомобиль орқасида ўйнамоқчи бўлган. Иккинчи набира эса қўл тормозини тортиб, орқадаги қизалоқни уриб юборган.

Қаттиқ жароҳат олган қизалоқ 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб борилаётган вақтда вафот этган.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲда 2 ёшли қизча ҳалок бўлди