14:36 / 15.05.2017
6 257

Қайноқ хабарлар: МТЖда янги футболчи, Россияда расмий иш ўринлари ва бошқалар

Қайноқ хабарлар: МТЖда янги футболчи, Россияда расмий иш ўринлари ва бошқалар
“Фейеноорд” 18 йиллик танаффусдан сўнг яна Голландия чемпиони бўлди.

Англия премьер лигасининг 37-туридан ўрин олган марказий “Тоттенхэм” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. “Қизил иблислар” энди фақат Европа Лигаси финалида ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилишади.

Фозил Мусаев Ўзбекистон Миллий терма жамоаси йиғинига таклиф этилди. Япониянинг “Жубило Ивата” клуби бу ҳақда ЎФФдан расмий факс қабул қилиб олди.

Испания Ла-Лигасида икки етакчи “Барселона” ва “Реал” бир хил 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Барселона” “Лас-Пальмас”ни сафарда мағлуб этган бўлса, “Реал” ўз майдонида “Севилья”дан устун келди.

Жорий йил 10 май куни Digital Panda маркетинг агентлиги Cinzzano Terazza ёзги майдонида тадбир уюштирди. Кечанинг энг асосий меҳмони Mail.ru Group бўлиб, Ўзбекистондаги йирик компания вакилларига ўз ресурсларидаги реклама имкониятлари ҳақида тақдимот кўрсатишди.

Тошкентда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг ўн иккинчи мажлиси иштирокчилари 13 май куни зиёрат қилиш учун Самарқанд шаҳрига боришди. Меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди ҳамда унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида Россия пойтахти Москва шаҳрида қатнайдиган рейсли автобусларни бошқариш учун “Мосгортранс” компанияси томонидан минг нафар Ўзбекистон фуқароси танлаб олинмоқда.

Тошкентнинг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро уйидан ноқонуний равишда сақланган ов қуроли топилди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қайноқ хабарлар: МТЖда янги футболчи, Россияда расмий иш ўринлари ва бошқалар