6 300
«Мосгортранс» Ўзбекистонда ҳайдовчиларни ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказилаётганини рад этди
«Мосгортранс» Россия пойтахт Москва шаҳри автожамланмаларида ишлаш учун Ўзбекистонда ҳайдовчилар ўртасида танлов ўтказилаётганини рад этди, деб маълум қилади Kun.uz.
15 май, душанба куни Ўзбекистон меҳнат вазирлиги ўзининг «Facebook»даги саҳифасида Россия пойтахтида автобус ҳайдовчилари учун 1000 та бўш иш ўринларига танлов ўтказилаётганини эълон қилган эди. (Бу эълон юзасидан Кун сайтида ҳам хабар берилган эди).
«Мосгортранс» давлат унитар корхонаси Ўзбекистонда ҳайдовчилар танлови ўтказишга алоқадор эмаслиги маълум қилган, деб ёзади РИА новости. Бугунги кунда компания ҳайдовчиларининг 50 фоизи Москва мегаполиси вакиллари бўлса, яна 40 фоизи Россия Федерацияси субъектларидан келишган», — деган душанба куни РИА Новости нашрига «Мосгортранс» матбуот хизмати.
Компания матбуот хизматининг қайд этишича, корхонада москвалик ҳамда Россия ҳудудларидан келган ҳайдовчиларнинг сони тобора ортмоқда, шу сабабли сўнгги уч йил ичида хорижлик ҳайдовчиларнинг улуши 23 фоиздан 10 фоизгача камайган.
Матбуот хизматидагиларнинг эслатишича, Москвадаги барча ер усти транспорт воситаларининг ҳайдовчилари «Мосгортранс» ўқув-курсантлик комбинати базасида ўқишади ва тайёргарликдан ўтишади. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса Россия ҳудудида йўловчилар ташиш билан фақат РФ намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларгина шуғулланишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади