21:01 / 16.05.2017
8 225

Муҳокамадаги мавзу: Миробод туман ҳокими Президентнинг номи хато ёзилган хатни имзолади

Муҳокамадаги мавзу: Миробод туман ҳокими Президентнинг номи хато ёзилган хатни имзолади
Фуқаро Э.А.Павловнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Виртуал қабулхонасига йўллаган шикоят аризасини кўриб чиққан Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокими жорий йилнинг 3 май куни қўпол хатоликларга тўла жавоб хатига имзо қўйган, деб ёзади Qalampir.uz.

Хатни ўқиб чиқишга эринганми ёки вақти бўлмаганиданми, ҳоким Ш.А.Пўлатов “Узбекистон Республикаси Бош вазири Шавквт Мирзиёев Миромонович” сўзлари ёзилган хатни имзолаган.

Ушбу хатнинг скриншоти бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимдир ҳокимни масъулиятсизликда ва хат ижрочисини саводсизликда айблаган бўлса, бошқаси шунчаки ҳужжатлар билан ишлашдаги лоқайдликни таъкидлаган.

Нима бўлган тақдирда ҳам, расмий ҳужжат аввало ҳокимга киргунига қадар бир неча бор ўқилиши, қолаверса, раҳбар ҳам бир қур кўздан кечириб, нимани имзолаётганини билиш мақсадида, кейин имзо чеккани дуруст.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муҳокамадаги мавзу: Миробод туман ҳокими Президентнинг номи хато ёзилган хатни имзолади