12:31 / 18.05.2017
7 215

1 млн доллардан ортиқ маблағни сотиб юборган тошкентлик саррофлар жиноий гуруҳи раҳбари қамалди

1 млн доллардан ортиқ маблағни сотиб юборган тошкентлик саррофлар жиноий гуруҳи раҳбари қамалди
Ўлмас Алиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) валютафурушликка жазо муқаррарлигини билса-да, ўзини бу ишдан тия олмади. У Тошкент шаҳрининг турли бозорларида хориж валюталари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахсларни топиб, бир гуруҳга бирлаштиради (ушбу гуруҳдаги бошқа аъзоларнинг жиноят иши алоҳида иш юритувига ажратилган), деб ёзмоқда “Кун.уз” сайти.

Ў.Алиев уларни хориж валютаси ва миллий валюта билан таъминлаб туради. Бунинг эвазига гуруҳ аъзолари унга кўрилган ноқонуний фойданинг каттагина қисмини етказиб бериб турадилар.

Жиноий гуруҳ томонидан уч йил мобайнида 1 млн. 233 минг 150 АҚШ доллари қонунга хилоф равишда сотиб юборилган экан.

Яширин фаолият билан шуғулланувчи шахсларнинг ноқонуний қилмишларига эртами-кеч, барибир барҳам берилади. Бир иш қилишдан аввал фақат мўмай даромад топишни эмас, балки унинг охирини ҳам ўйлаган киши ҳаётда қоқилмайди. Ўтган йилнинг 11 май куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан Ў.Алиев 5 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 млн доллардан ортиқ маблағни сотиб юборган тошкентлик саррофлар жиноий гуруҳи раҳбари қамалди