Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳафта давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 17 560 та, чораҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 8 078 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, деб ёзади Qalampir нашри.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, камералар орқали аниқланган қоидабузарликларнинг 4201 таси светофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш, 3877 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш деб қайд этилди.
Шунингдек, ҳафта давомида 22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, ҳалок бўлганлар 5 нафарни, жароҳатланганлар 17 нафарни ташкил этган.
Маълумот учун, 2017 йилнинг 15 март куни видеокузатув камералари ўрнатилганидан буён 198 та ЙТҲ содир бўлган, ушбу ҳодисалар натижасида 27 нафар одам ҳалок бўлган, 225 нафари жароҳатланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 91 тага, унда жароҳатланганлар 117 тага, вафот этганларнинг сони эса 20 тага камайган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди