12:15 / 19.05.2017
10 005

“Абу сахий” бозори яқинида “универсал” ўғирлик содир этган шахс ушланди

“Абу сахий” бозори яқинида “универсал” ўғирлик содир этган шахс ушланди
2017 йилнинг 14 май куни Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори ёнида 1984 йилда туғилган Зангиота тумани Бобур кўчаси 1А уйда яшовчи фуқаро Сафаев Шуҳрат Ғайратович, 1973 йилда туғилган Юнусобод 7 мавзеси, 36-уй, 17 хонадонда яшовчи Эшмуҳамедов Дилшод Эрматовичга тегишли бўлган автоулов эшикларини, ўзи томонидан қўлбола усулда ясалган универсал пульти ёрдамида очиб, ушбу шахсга тегишли бўлган 400.000 сўм пул ва уяли алоқа телефон аппаратини яширин равишда талон-тарож қилганлиги учун ушланган, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти.

Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Абу сахий” бозори яқинида “универсал” ўғирлик содир этган шахс ушланди