Мана сизга тиланчи! Унинг чўнтагидан 3800 доллар чиқди! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мана сизга тиланчи! Унинг чўнтагидан 3800 доллар чиқди!

Жамият 19-05-2017, 12:20 1 038
Мана сизга тиланчи! Унинг чўнтагидан 3800 доллар чиқди!
Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида полиция ўтказган тезкор тадбирда бир тиланчининг ёнидан катта миқдорда пул чиқди.
Ушбу тадбир Диёрбакир полиция бошқармаси томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиларни қўлга тушириш, тинчликни асраш мақсадида ўтказилган бўлиб, унда 300 нафар полициячи қатнашди.

Бир тиланчини текширган полициячиларнинг ҳайратдан оғзи очилиб қолди: ўтган-кетгандан садақа сўрайдиган одамнинг бир нечта катмонидан жами 14 минг лира пул (тахминан 3800 АҚШ доллари) ва тилла занжир чиқди.
Пуллар мусодара қилинди ва тиланчига тегишли чора кўрилди, дея хабар бермоқда Hilol.uz нашри.


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.