21:28 / 19.05.2017
6 966

Москвада уч ўзбек пул талаб қилиб ўз юртдошини калтаклаб машина юкхонасига қамаб қўйди (видео)

Москвада уч ўзбек пул талаб қилиб ўз юртдошини калтаклаб машина юкхонасига қамаб қўйди (видео)
Москвадаги Курск вокзалида Ўзбекистондан келган йигитни пул талаб қилишиб барчанинг кўз ўнгида калтаклашди ва машина юкхонасига тиқишди. Курск вокзалида юз берган ҳодиса ҳақида гувоҳлар полицияга зудлик билан хабар қилишган, деб хабар қилди "Sof.uz" нашри.

"Йиқилиб тушдим. Ҳужжатим йўқ. Ўзбекистонданман. Лекин ҳаммаси яхши, ичмаганман, ақлим жойида", — деди Павелецкий майдонида автоинспекторлар томонидан Ford Galaxy юкхонасидан чиқарилган йигит.

Машина салонида уч нафар ўзбекистонлик бўлган. Тезкор маълумотларга қараганда, улар ўз юртдошларидан пул талаб қилишган, лекин унинг пули бўлмаган.

Қўлга олинганларнинг барчаси вақтинча қамоққа олинди, воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
[media=https://youtu.be/YsdY5uOphT4]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Москвада уч ўзбек пул талаб қилиб ўз юртдошини калтаклаб машина юкхонасига қамаб қўйди (видео)