22:29 / 21.05.2017
7 537

Шавкат Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақида Hilol.uz сайти хабар бермоқда.

Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари ва АҚШ Президенти, БМТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши бош котиблари иштирок этди.

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд форум иштирокчиларини қутлар экан, уларнинг иштироки саммит нуфузини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мазкур форум экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, бағрикенглик ғояларини илгари суриши, хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, терроризм ва зўравонликка қарши биргаликда курашиш араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити кун тартибидаги асосий масала ҳисобланади. Тинчликка таҳдидларнинг олдини олиш, барча давлатларнинг миллий-диний қадриятлари ва маданиятларини сақлаш саммит иштирокчилари диққат эътиборида бўлди.

Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити ислом дини нуфузини янада ошириш, давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, қурол-яроғ ва наркотик моддалар контрабандасига қарши курашда муҳим омил бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди