Аввал хабар берилганидек россиялик аралаш жанг санъати устаси Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг дўстлари Ўзбекистонга ташриф буюришди. Табиийки, ўзбекистонликлар меҳмонни илиқ қарши олишди, деб ёзади Kun.uz нашри. Спортчилар иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.
YouTube тармоғида Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг дўстлари ўзбекистонлик спортсевар кишилар томонидан ҳиссиётларга бой тарзда кутиб олингани, меҳмонлар ташриф буюрган жойлардан лавҳалар акс этган видеоролик пайдо бўлди. Спортчилар бозорга, тамаддихонага ва спорт масканларига ташриф буюришган. Тасвирлардан Ўзбекистонда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мухлислари кўплигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз: 28 ёшли Нурмагомедов ҳозирча мағлубият нималигини билмай келмоқда, унинг ҳисобида 24 та ғалаба бор.
[media=https://youtu.be/54rhFkrLMS4] “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!