17:03 / 23.05.2017
10 443

Денгиз арслони қизчани сувга тортиб кетди (Видео)

Денгиз арслони қизчани сувга тортиб кетди (Видео)
Канадада денгиз арслони қирғоқда ўтирган қизчага ҳужум қилиб, уни сув тагига тортиб кетмоқчи бўлди, деб ёзади Darakchi.uz нашри.

Канаданинг Ричмонд шаҳрида яшовчи талаба йигит денгиз арслони қизчани сувга тортиб кетмоқчи бўлгани акс этган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Унда қирғоқ яқинида сувда сузиб юрган денгиз арслонига нон ташлаётган одамлар акс этган.

Аммо денгиз арслони ноннинг ўрнига қизчани нишонга олди. У орқага ўгирилганда, ҳайвон унинг кўйлагидан тишлаб сув қаърига тортди. Ҳайвоннинг ҳаракатларини томоша қилиб турган эркаклардан бири қизчани қутқариш учун ўзини сувга отди ва уни қирғоққа олиб чиқди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Денгиз арслони қизчани сувга тортиб кетди (Видео)