10:32 / 24.05.2017
7 272

Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳур туманига қачон ташриф буюриши маълум бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳур туманига қачон ташриф буюриши маълум бўлди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Шайхонтоҳур туманига ташриф буюриши кутилмоқда.

Ишончли манбаларимизнинг маълум қилишича, ташриф санаси аниқ бўлди. 26 май куни амалга оширилиши кутилаётган ташриф давомида Президент пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар ва МТМлар фаолияти билан танишиши, шунингдек, Шайхонтоҳур туманида қад ростлаётган янги замонавий боғнинг қурилиш ишлари билан танишиши назарда тутилган.

Шу кунларда Шайхонтоҳур туманида Президентнинг ташрифига тайёргарлик ишлари кўрилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил бошидан Ўзбекистон шаҳарлари, шунингдек, пойтахт Тошкент шаҳри туманларига алоҳида ташриф буюриб, жойлардаги шароит билан яқиндан танишмоқда. Давлат раҳбари кўздан кечирган ҳудудларда сезиларли даражада ўзгаришлар юз бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели, Яшнобод, Миробод, Юнусобод, Чилонзор ва Олмазор туманларига ташриф буюрди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳур туманига қачон ташриф буюриши маълум бўлди