15:19 / 24.05.2017
9 072

ХТВ огоҳлантиради: “Ремонт”га пул йиғиш, ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар бериш тақиқланади!

ХТВ огоҳлантиради: “Ремонт”га пул йиғиш, ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар бериш тақиқланади!
Эртага, 25 май куни Ўзбекистондаги 9680 та умумтаълим мактабини 467 019 нафар ўқувчи битиради.

Халқ таълими вазирининг 2017 йил 28 апрелдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2016-2017 ўқув йилини якунлаш ва “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги 135-сонли буйруғига мувофиқ, шу йилнинг 25 май куни Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари ташкил этилади.

Вазир буйруғига кўра, “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирларида ўқув йили сарҳисоб қилиниб, спорт мусобақалари, мусиқа танловлари, билимлар беллашуви ва умуман мактаб ҳаётида фаол иштирок этган фаол иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирланиши кўзда тутилган.

Жумладан, ўз қобилияти ва иқтидори билан билимлар беллашуви, фан олимпиадаси, турли спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаб, устозлари ва ота-оналар ишончини оқлаган ўқувчилар алоҳида тақдирланади. Шунингдек, “Энг ибратли ўқувчи”, “Энг фаол ўқувчи”, “Ижодкор ўқувчи”, “Ёш ихтирочи”, “Мактабимиз фахри”, “Спорт устаси”, “Компьютер устаси”, “Энг ораста қиз” каби номинациялар бўйича иқтидорли ва намунали ўқувчилар тақдирланади.

Вазирликнинг буйруғи билан “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирларини, шунингдек, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан пул маблағларини йиғиш, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналарда ва банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш қатъиян тақиқланади!!!

Маълумот учун, 2016-2017 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатаётган 467 019 нафар ўқувчини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида бир неча бор “Сўровнома”лар ўтказилиб, унда битирувчиларнинг 44 900 нафари (9,2 фоиз) академик лицейларда, 424 229 нафари (90,8 фоиз) эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида эканини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ХТВ огоҳлантиради: “Ремонт”га пул йиғиш, ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар бериш тақиқланади!